Қозонкетган макон фуқоралар йиғини тарихи ҳақида

Қозонкетган макон фуқоралар йиғини тарихи ҳақида

Қозонкетган макон фуқоралар йиғини тарихи ҳақида

Қозонкетган элати аввалги Бўзатов тумани марказида жойлашган бўлиб, шимол тарафида Қушхонатоғ тоғ тизмаси, ғарбида улкан кўлларнинг бири Довудкўл билан ҳамда Порлитоғ тоғ тизмаси билан, шарқ тарафида бўлса Амударёгача кенг яйлов, ўрмонзорликлар билан қопланган.

Қозонкетган макон фуқоралар йиғини тарихи ҳақида

Қозонкетган номининг келиб чиқиш тарихин айтиб ўтадиган бўлсак, қадим замонларда ўтириқчи халқ Амударё бўйи ёқасида қоним топган. У ёрда одамлар асосан балиқчилик, чорвачилик билан шуғулланиб, қамишдан ший, бойра тўқиб кун кечирган. Бу халқнинг яшаган маскани Заир элати деб номланган. У ёрда одамлар қавм, уруғ бўлиб тотувликда яшаб бир қозондан овқатланган. Тахминан 1946-йиллари Амударё ўз кенарига сиғмай сув тошқини бўлган. Халқнинг яшаб турган ёрларин сув босиб кетиб, одамлар кўп жабр кўрган. Тошқин оқибатида одамлар чорва-молларидан, уй-рузғорчилик буйимларидан айрилган, шунинг ичида одамларнинг фойдаланиб юрган улкан тош қозони сувга иғиб кетган.
Сув тошқини шимол тарафи Қушхонатоғ, Қозоқдарё элатигача ғарбда эса Довуткўлни қамраган, яшаётган халқ ҳозирги Қораўзак, Чимбой тумани тарафларга кўчиб кетиб қоним топган, вақтнинг ўтиши билан кўп йиллардан сўнг халқ бу ёрларга қайтиб келиб яшай бошлаган. Халқ ўтган ўтмиши, оғир дамларни эслаб қозоннинг иғишига боғлиқ бу ёрга Қозонкетган деб ном берилган. 1956-йили Чимбой туманига қарашли бўлиб, Қозонкетган овул кенгаши бўлиб тузилган. Бунда халқ асосан чорвашилик билан шуғулланган, 1978-йили Бўзатов тумани янгидан очилиб Қозонкетган элати туманнинг маркази бўиб ҳисобланган. 1992-йили 19-майда Қозонкетган шаҳарча фуқоралар йиғини бўлиб тузилган, бу йиғинга 1992-йилдан 2004-йилгача шу шаҳарчада яшовчи Жақсимуродов Мангитбой раҳбарлик қилган, 2004-йили Бўзатов туманининг тарқатилиши боис Қозонкетган шаҳарча йиғини Кегейли туманига қарашли бўлди. Бу йиғинга 2004-2012-йилларда Ерназаров Абдиўәлий раҳбарлик қилган, 2012-йилдан 2018-йил оралиғида Уснатдинов Шразатдин раҳбарлик қилган, 2017-йили Қозонкетган шаҳарча фуқоралар йиғини Макан фуқоралар йиғинига айлантирилган. 2019-йилдан бошлаб бу йиғинга Жуманазаров Жүгинис раҳбарлик қилиб келмоқда. Қозонкетган Макан фуқоралар йиғинида ҳозирги вақтда 748 хўжалик, 1110 оила, 5319 одам яшайди, шундан 3159 қорақалпоқлар, 1966 қозоқлар, 43 ўзбеклар ва бошқа миллатлардан: башқуртлар, туркман, қирғиз, кореецлер яшайди.
Қозонкетган макан фуқоралар йиғини аймағида 3 умумий ўрта таълим мактаби, икки мактабгача таълим муассаси, бир касб-ҳунар коллежи,

Қозонкетган макон фуқоралар йиғини тарихи ҳақида

бир мусиқа мактаби,

Қозонкетган макон фуқоралар йиғини тарихи ҳақида

бир спорт мактаби, бир қишлоқ шифохонаси, ёнғиндан сақлаш шақобчаси, сув тармоқлари, электр энергияси тармоқлари шақобчалари ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш марказлари, озиқ-овқат, бир қанча савдо масканлари халққа хизмат кўрсатиб келади. Макан аймағида Бердақ бобомиз хотирасига боғ яратилиб,

Қозонкетган макон фуқоралар йиғини тарихи ҳақида
Қозонкетган макон фуқоралар йиғини тарихи ҳақида

унинг монументи ўрнатилган. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Халиков Хожабай (қизил юлдуз ордени кавалери) уруш қатнашчилари Бекимбетов Жумабай, Аллашов Хожаназар, Бердимуратов Сапарнияз, Мустапаев Султанлар шу заминда яшаб ўтган, Қорақалпоғистонга меҳнати синган ғаллакор Искендер Нурымов, Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси унвони эгаси Нурманов Меӊлибай, Хожаметов Сейтимбет, Аметов Көшкинбай, Дәўлетов Дәрьябайлар яшаб ўтган. Қозонкетган макан фуқоралар йиғини халқи ҳозирги вақтда давлат раҳбарининг юргизилаётган оқилона сиёсатларин кўллаб-қўвватлаган ҳолда бир-бири билан тотув, иноқ яшаб келмақда.
Қозонкетган тарихи ҳақида маълумотларни йиғишда яқиндан ёрдам берган меҳнат фахрийси, нураний отамиз Жақсымуратов Манғытбайга ўз миннатдорчилишигимизни билдириб қоламиз.
Маълумот берувчи шахс: Жақсымуратов Манғытбай Қәллибекович 1946-йили Қозонкетган макан фуқоралар йиғинига яқинида жойлашган Макка овулида тўғилган, руви баймақли. 1971-йилдан 1992-йилгача Еркиндәрья овул фуқоралар йиғинига қарашли №44 мактабда ўқитувчи, сўнг директор лавозимида ишлаган. 1992-йилдан бошлаб Бўзатов туманига қарашли Қозонкетган посёлка йиғинининг раиси бўлиб ишлаган. Ҳозирги вақтда Қозонкетган Нураний жамғармасига раҳбарлик қилади.

Тайёрлаган: Жәдигерова Райхан
Кегайли тумани

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.