Қорақалпоғистондаги қадимий топонимларни қайта тиклаш масаласига доир

Ўзбек топонимикаси олдида атоқли от ҳисобланган жўғрофик ном назариясини яратип, ном бўлиш принципларини аниқлаш, ўзбек топонимикасининг типик моделлари ва ареалларини ўрганиш, номларнинг янги типларини яратиш каби назарий масалалар билан бир қаторда қайта қуриш даврида қадимий номларни қайтадан тиклаш, топонимик луғатлар тузиш, жой номларининг ўзбекча ва русча транскрипциясини ишлаб чиқиш. Ўзбекистон топонимикасига оид дарсликлар ва ўқув қулланмалари яратиш каби кечиктириб бўлмайдиган актуал муасалалар хозирги куннинг энг муҳим масалаларидан биридир. Бунинг учун биринчи навбатда жумҳуриятимиздаги барча жой номларини майда обьектлар номлари – микротопонимларини йиғиб олиш ва шундай қилиб, жумҳуриятнинг топонимик фондини яратиш вазифалари турибди.
Лекин бутун мамлакатимизда бўлгани каби, жумҳуриятимизда ҳам совет даврида барча халқ мулки, жумладан жуғрофий номлар, «туя қилинди» аждодларимиздан мерос бўлиб қолган минг-минглаб азалий жой номларининг илдизига болта урилди, уларнинг чучмал мафқуравий қобиққа ўралган, инкуватордан чиққан жўжалар каби бир-бирига ўхшаб рангдар номлар эгаллади: кишиларнинг номлари билан, хусусан, шахсга сиғиниш даврида ва турғунлик йилларида Сталин ва сталинизм, Брежнев ва коммунистлик партия учун эьтиқод билан хизмат қилиб, халқимизни манқуртликка маҳкум этични асосий мақсад қилиб қуйган маьмурий ва партия рахбарларининг номлари билан аталган топонимлар шу қадар купайиб кеттики, цивилизациялашган биронта хорижий мамлакатда бундай ахвол булган эмас, асло.Масалан, Ўзбекистон жумхурияти харитасига назар ташласак, Маркс, Энгельс, Ленин, Калилин, Ворошилов, Октябрь номи билан аталган топонимлар жўда кўп.
Биз шу холни Қорақалпоғистон жумҳуриятидаги топонимлар мисолида ҳам айнан кўрамиз. Жумладан, Ленин, Куйбышев, Тельман, Киров, Охунбабаев, Правда, Коммунизм, Гигант, Прогресс, Кизил Октябрь, Ленин байроғи, Ленин йули, Ленинобод, Ленинизм, Партсъезд, Россия, Советская Каракалпакия, Рассвет, Комсомол, Целинник каби ноҳая, колхоз – совхоз, идора, ташкилот ва ер-сув номлари билан боғлик топонимлар айниқса кўп учрайди. Шахсга сиғиниш ва турғунлик йилларида пайдо бўлган бундай топонимлар мафқуравий кўзбуямачилик бўлиб, мамлакатимиздаги салбий ҳодисаларни яширишга хизмат қилиб келди. Бу каби кўнгилсизликларга бархам бериш учун Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Вазирлари хузурида Терминология қўмитаси тузилди. Утган икки йилдан ортиқ муддат ичида бу соҳада кўпгина ишлар амалга ошди. Қўмита аъзолари рузнома ва ойнома саҳифаларида ўнлаб мақолалар эълон қилдилар, радио ва ойнаи жаҳон орқали терминологиянинг муҳим масалалари бўйича бир неча бор чиқичлар ташкил этдилар, илмий - назарий анжуманлар ўтказдилар. Кенгашнинг жумҳурият аҳлига жой номларининг «Қизил китоби»ни яратиш учун мурожати эълон қилинди. Жумҳурятимиздаги барча жой номларини жумладан, шаҳар ва ноҳая топонимларини, аста - секин тартибга солиш махсадга мувофиқдир.



Хўроз ҳамма жойда бир хил қичқиргани Қароқалпоғистон жумҳуряти топонимларининг аксари қисми ҳам «меҳнаткашларининг талабига биноан» қуйилган. Реал жуғрофий, иқтисодий номларни қайтадан тиклаш юзасидан мамлакатимизда рўй бераётган ҳаракатга жавобан Қорақалпоғистоннинг азалий номларини қайтариш зарур, бунинг учун ном қуйишнинг илмий йўлларини излаб топиш даркор. Баьзан катта шаҳарларни давлат ичидаги давлат дейишади. Бундай шаҳарлар Қорақалпоғистон жумҳуриятида ҳам кўп. Масалан, Нукус, Хўжайли, Тўрткўл, Беруний, Қунғирот, Чимбой каби шаҳарлар чиндан ҳам ана шундай. Биргина Хўжайлида фақат куча куйларнинг сони юздан ошади. Лекин ноқиянинг қадимдан ишлатиб келган тарийхий номлари жуда кам қолған.
Ҳақиқатан, бизда халқларнинг тилига, динига, маданий ёдгорликлар ҳукум қилинди. Кўплаб жой номлари суньий равишда ўзгартирилди, кўпинча колхоз- совхоз номлари билан аталди.Буни амалдорлар, амалпарастлар шундай қилди.Ўша тантибайвачалар аллақачон тарих сахифасидан тушиб кетди. Лекин шахар ва қишлоқларнинг номлари ўзгармай қолди.Нима кўп- мамлакатларда юбилей, тўй кўп. Юбилейний деган номлар ҳам кўпайиб кетди. Ном қўйғанда халқнинг тил хусусиятини хисобга олиш керак эди.
Тарихий ҳақиқатдан қўрқмаслик керак. Волгоград енидаги машҳур Мамаев қўрғон босқинчи татар хони Мамай номи билан аталгани учун руслар унинг номини ўзгартирмаганлар- ку.Тамерлановка. Тамерлаң деган жойлар Жаҳангир Амир Темур номи билан аталганини кишилар билишмайди дейсизми. Гап тарийхий номларни сақлаш устида кетяпти. Горький шахри қайтадан Нижний Новгород деб ўзгартирилди. Шуни айтиш керакки, Нижний Новгород шаҳри номининг Горький деб аталиши Максим Горькийнинг ўзи ҳам рози бўлмаган экан. Бундай мисоллар республикамизда ҳам тулиб- тошиб ётибди.
Умуман шахсга сиғиниш ва турғунлик йилларидаги кўп хурматли раҳбарларнинг оқилона «ердамлари» туфайли бизнинг авлод хотирасиз манқуртларга айланиб қолмайди.


М. И. Ибраҳимов
«Тиллердиң өз-ара қатнаслары жағдайында ҳǝзирги қарақалпақ тилиниң терминологиясын тǝртиплестириў мǝселелери» бойынша илимий-ǝмелий конференцияның тезислери. Нөкис 1992

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.