«Бўйдоқ кўприк»

«Бўйдоқ кўприк»

Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли тумани ҳудудида «Қирқуйли» қишлоғи бор. Унда «Тошли яб» деб номланган канал бўлиб, каналнинг қишлоқ яқинидаги кўприги «Бўйдоқ кўприк» деб номланади.
Мазкур атама қандай пайдо бўлган?

«Бўйдоқ кўприк»

Бу микротопоним мустақиллигимиздан кейинги даврда пайдо бўлиб, ўнга шу ҳудудда медколлеж, транспорт коллеж ва агроколлеж каби нисбатан катта иншоотларнинг қурилиши сабаб бўлган. Медколлежнинг талаба қизларининг ўқишдан қайтишини кўприкнинг устида бўйдоқ йигитлар кутиб туради. Мана шу ижтимоий омил сабабли халқ орасида бу микротопоним «Бўйдоқ кўприк» деб аталиб кетган.

«Бўйдоқ кўприк»

Информатор: Салима Базарбаева, 1953-йил туғилган, «Қирқуйли» овул фуқораси.